Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Forbes» Конор Макгрегорнинг йиллик даромадини маълум қилди

«Forbes» Конор Макгрегорнинг йиллик даромадини маълум қилди

Фото: «РИА Новости»

«Forbes» талқинига кўра, ирландиялик курашчи Конор Макгрегор 2020 йилнинг 100 та энг бадавлат машҳурлари рўйхатига кирди. Бу ҳақда нашрнинг сайтида маълумот берилган.

Спортчи 53-поғонани эгаллади. Унинг даромади 48 миллион долларни ташкил этади. Шундан 30 миллион долларини Дональд Серронега қарши жанги учун қўлга киритган. Бу жанг 2020 йил январда бўлиб ўтди ва унда техник нокаут билан ирландиялик ғалаба қозонди.

Шунингдек, жангчи даромадининг аксар қисмини «Reebok» билан ҳомийлик шартномаси ташкил этади. Унга кўра спортчи ҳар йили 5 миллион доллардан олиб туради. Бундан ташқари, Макгрегорга 2018 йилда ишлаб чиқаришни бошлаган хусусий виски бренди даромад келтиради.

Макгрегор 22 марта ғалаба қозониб, 4 марта мағлуб бўлган. У ярим енгил ва енгил вазнда UFC чемпиони бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг