ЖЧ-2018. Франция – икки карра жаҳон чемпиони!
Россияда ўтган жаҳон чемпионати финал учрашувида Франция Хорватияни 4:2 ҳисобидаги мағлубиятга учратди ва жаҳоннинг икки карра чемпионига айланди.
Дидье Дешам шогирдлари баҳснинг 18-дақиқасида ҳисобни очишди. Гризманн ўзи жарима ишлади ва ундан оширган тўпини хорватлар ҳужумчиси Марио Манжукич ўз жамоаси дарвозасига жойлаб қўйди. Эътиборлиси, шу тарзда у жаҳон чемпионатлари тарихида финал ўйинида автогол муаллифи бўлган илк футболчига айланди.
Орадан 10 дақиқа ўтиб Иван Перишич мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим охирларида Перишич ўз жарима мақдонида қўли билан ўйнади ва учрашув ҳаками ВАР тизими ёрдамида пенальти белгилади. Французлар етакчиси Антуан Гризманн пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошида французлар яна муваққият қозонди. Аввалига Поль Погба ажойиб зарбаси билан, бироз вақт ўтиб Килиан Мбаппе узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Учрашув тақдири ҳал бўлгандек туюлган бир вақтда Марио Манжукич Ллориснинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни қисқартирди. Хорватларда вақт етарлича эди, аммо қолган дақиқаларда французлар ҳимояда яхши ўйнади ва ҳисоб ўзгаришига йўл қўймади.
Шу тариқа Франция икки карра жаҳон чемпионига айланди.
ЖЧ-2018. Финал
Франция – Хорватия 4:2
Голлар: 1:0 – 18, автогол Манджукич, 1:1 – 28 Перишич, 2:1 – 38, пенальти Гризманн, 3:1 – 59 Погба, 4:1 – 65 Мбаппе, 4:2 – 69 Манджукич.
Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Канте (Нзонзи, 55), Погба, Матюиди (Толиссо, 73), Гризманн, Жиру (Фекир, 81), Мбаппе.
Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич (Пьяца, 81), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич, Ребич (Крамарич, 71), Манджукич.
Огоҳлантиришлар: Канте (27), Люка Эрнандес (41), Врсалько (90).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter