Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция ва Жазоир муносабатларида кескинлик

Франция ва Жазоир муносабатларида кескинлик

Францияда Жазоирлик сиёсий шахснинг ўғирланиши ортидан икки мамлакат ўртасида дипломатик босим кескин кучайди.

Жорий йилнинг 15 апрель куни Франция 12 нафар Жазоирлик дипломатни мамлакатдан чиқаришини эълон қилди. Бу эса Жазоирнинг худди шунча француз расмийларини чиқариб юбориш ҳақидаги қарорига жавоб тариқасида қилинди.

Шунигдек, Франция прокуратураси Жазоир консулхонаси ходими бўлган уч нафар шахсга нисбатан жиноий иш очгани маълум қилинди. Улар 2024 йил апрель ойида Парижнинг чекка ҳудудида Жазоирлик мухолифатчи ва инфлюэнсер Амир Бухорснинг ўғирланишига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Бироқ бу воқеа ортида Франция ва Жазоир ўртасидаги кенгроқ тарихий ва геосиёсий муаммолар ҳам яширинган дейилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг