Футбол. Бугун Ўзбекистон олимпия жамоаси Хитойга қарши майдонга тушади

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида иккинчи тур учрашувини ўтказади. Ушбу турда вакилларимиз хитойлик тенгқурларига қарши майдонга чиқишади.
Эътиборлиси, терма жамоамиз иштирокидаги мазкур учрашувни ҳам қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Сонгхла шаҳридаги сўнгги ўйинимизга Абдулраҳмон Ал-Жассим бош ҳакам қилиб белгиланган.
U-23 Осиё чемпионати. Таиланд.
«С» гуруҳи, 2-тур. 12 январь
Бош ҳакам: Абдулраҳмон Ал-Жассим (Қатар)
Хитой – Ўзбекистон
Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда Любинко Друлович шогирдлари Эрон терма жамоасига қарши 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишган эди. Хитойликлар эса Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида имкониятни беришган. Тошкент вақти билан 18:15 да старт оладиган мазкур баҳсда вакилларимизга чиройли ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Манба: olympic.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter