Ғазода бир куннинг ўзида юздан ошиқ киши ҳалок бўлди

Ғазо секторида 15 май, пайшанба куни Исроил армиясининг ҳужумлари чоғида камида 103 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al-Jazeera хабар берди.
Телеканал Носир касалхонаси ходимларининг қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ҳақида хабар тарқатмоқда. Уларга кўра, анклав жанубидаги Хон Юнис шаҳрида Исроилнинг кетма-кет ҳужумлари натижасида камида 59 киши ҳалок бўлган. Сектор шимолида Жабалия ва Ғазо шаҳарларига ҳам зарба берилди.
Исроил армияси 18 март куни Ғазо секторига ҳужумларни қайта бошлади. Бош вазир Бенямин Нетаняхунинг кабинети буни ҲАМАС ҳаракатининг АҚШ воситачилигидаги музокаралар чоғида Исроил томонидан илгари сурилган таклифларни рад этиши билан изоҳлади.
Анклавдаги жорий операциядан мақсад барча гаровга олинганларни озод қилишдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter