Генерал-майор тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

Қозоғистонда генерал-майор Жайлаубек Халиқули Олмаотадаги тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди.
Қоровул назоратчиси ҳибсга олинган Жайлаубек Халиқулини соат 07:00 атрофида ҳушсиз ҳолда топган. Муассаса навбатчиси зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатди. Бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Тез ёрдам машинаси механик асфиксия натижасида ўлимни аниқлади.
Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи, прокуратура вакиллари ва вилоят ИИБ раҳбарияти етиб келган. Бошқа маҳбуслар билан суҳбат ўтказилган. Текширув натижасида унга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилгани аниқланмади.
Айни пайтда вилоят бошқармаси ходимлари томонидан хизмат текшируви белгиланди. Унинг натижаларига кўра амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.
Холиқули 23 май куни қўлга олинган эди. У жиноят ишини тугатиш мақсадида бир фуқародан фирибгарлик йўли билан пул ва мол-мулк олганликда гумон қилинган.
Халиқули Олмаота ва Оқмўла вилоятлари ички ишлар бошқармасининг собиқ бошлиғи бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter