Германия Европадаги энг кучли армияни яратмоқчи

Германия ҳукумати йилига 40 минг нафаргача 18 ёшли фуқароларни кўнгилли ҳарбий хизматга жалб этиш дастурини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Financial Times (FT) Германия мудофаа вазирлигига асосланиб хабар берди.
«Мослашувчан шароит ва рақобатбардош маош таклиф этган ҳолда 2031 йилда мақсадли кўрсаткичга чиқилади», — дейилади вазирлик ҳужжатидан келтирилган матнда.
Бундесвер ҳарбий хизматчилари сонини 2035 йилгача 182 мингдан 260 минг нафарга ошириш режалаштирилган. Захира контингенти 60 мингдан 200 минг нафаргача кенгаяди.
Германия федерал юк ташиш, логистика ва чиқиндилар утилизацияси иттифоқи раҳбари Дирк Энгелҳард 21 июл кунги баёнотида мамлакатда уруш ҳолати эълон қилинса, бир неча юз минг нафаргача юк машинаси ҳайдовчилари керак бўлишини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter