Германияда самолёт ҳалокатга учради

Германиянинг Мосбач шаҳрида ҳалокатга учраган самолётнинг учувчиси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.
Баден Вюртемберг федерал ерига қарашли Мосбач шаҳрида қулаган кичик самолётнинг учувчиси ҳалок бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, самолёт ҳаволанганидан бироз ўтиб ёниб кетган ва ерга қулаган. Учувчи ҳам ёниши оқибатида ҳалок бўлган.
Самолёт нима сабабдан ёниб кетгани суриштирилмоқда.
Учувчининг шахси ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter