Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ғилдиракли тобут»: Энг хавфли автомобиллар! (фото)

«Ғилдиракли тобут»: Энг хавфли автомобиллар! (фото)

Фото: «Motor1»

Бир қарашда деярли ҳамма машиналар пишиқ-пухта, сифатига гап йўқ. Рулга ўтиргандан кейин юзага келадиган муаммо баъзида энг сўнггиси бўлиши мумкин...

Экспертлар «энг хавфли автомобиллар» рўйхатини тузишди.

«Ford Explorer»

«Ford Explorer»

Ўтган асрнинг 90-йилларида чиқарилган «Ford Explorer» моделининг биринчи авлоди, шубҳасиз, «энг муаммоли» машина эди. Тасаввур қилинг, теп-текис йўлда кетаётган машина баллони ўз-ўзидан портлаб кетса... Муҳандислар кейинчалик конструктив нуқсонни тузатиб, «Explorer»ни қутқаришди.


«Geely CK1»

64 км/соат тезликдаги краш-тестда 0 балл олган «Geely CK1»

Хавфсизлик бобида аутсайдерлардан яна бири — «Geely CK1». Опцияларга бойлиги, нисбатан арзонлиги билан тилга тушган бу машина тўқнашувлар пайти консерва банкаси каби мажақланиб кетиши билан ҳам «машҳур» эди.

«Geely CK1»

«Chevrolet Corvair»

«Chevrolet Corvair»

«Chevrolet Corvair» — бурилишларда хавфли машина. Унинг иштирокидаги аварияларнинг кўпи тўнтарилиш билан тугарди. Машинанинг ўша пайтдаги техник хусусиятларини ҳисобга олсак, тўнтарилиш кўпинча ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳаётига зомин бўларди.


«BMW Isetta»

«BMW Isetta»

«BMW Isetta» — илк митти машиналардан бири. Хавфлилиги айнан кичик жуссасида эди. Катта машиналар орасида бу машинани ҳайдаш таваккалдан бошқа нарса эмас. Хуллас, «Isetta» катта машиналар оқимида йўқ бўлиб кетди...


«DeLorean DMC-12»

«Келажакка қайтиш» фильмидаги «DeLorean DMC-12»

«Келажакка қайтиш» фильми орқали барчанинг «орзу машинаси»га айланган «DeLorean DMC-12» аслида «тўрт ғилдиракли тобут» эди — йўлда бир кор-ҳол юз бергудек бўлса, биринчи навбатда ўша машҳур эшиклари панд бериб, эгаси учун нақ темир қопқонга айланарди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг