Гренландиянинг мустақиллиги масаласи референдумга қўйилиши мумкин

Гренландиянинг ҳукмрон Siumut («Олға») партияси оролнинг мустақиллиги масаласини референдумга қўймоқчи. Партия етакчиси Эрик Йенсен Danmarks Radioга берган интервюсида 11 мартда ўтказиладиган парламент сайловидан сўнг референдум бош масалага айланишини айтди.
«Албатта, Гренландия халқи билан яқин ҳамкорликда буни амалга оширамиз. Бу жуда муҳим. Нима учун овоз беришимиз борасида ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ», — деди сиёсатчи.
Йенсеннинг айтишича, партия ўз-ўзини бошқариш тўғрисидаги қонуннинг Гренландия ва Дания ҳукуматлари ўртасида музокаралар ўтказилиб, оролга мустақиллик берилиши имкониятлари тўғрисидаги 21-моддасини фаоллаштиришни режалаштирган.
АҚШ президенти Доналд Трамп оролни қўлга киритмоқчи бўлганидан сўнг Гренландия мустақиллиги борасидаги мубоҳасалар янада ўткирлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter