Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Гулистон Сити» қайси ҳудудда қурилиши маълум қилинди

«Гулистон Сити» қайси ҳудудда қурилиши маълум қилинди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида уй-жой таъминоти масаласига тўхталиб ўтди.

— Келгуси беш йилда вилоятда 10 минг хонадонли уй-жойлар қурилади. Шундан, 1,5 мингдан зиёд уй-жой кам таъминланган оилаларга ажратилиб, уларга ипотека кредити бўйича 60 миллиард сўмлик субсидиялар берилади.

Жумладан, оғир турмуш шароитида яшаётган 800 нафар аёлларга субсидия ажратилади, 450 нафарига бошланғич бадал пули тўлаб берилади, 120 нафари бепул уй-жой билан таъминланади, — деди давлат раҳбари.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг эски деҳқон бозори ўрнидаги 42 гектар майдонда «Гулистон сити» барпо этилишини маълум қилди.

Бу ерда, 1 минг 700 хонадонли 16 қаватли турар-жойлар, умумтаълим ва бизнес мактаблари, 2 та болалар боғчаси, замонавий клиника, маданият маркази ва меҳмонхона қурилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг