Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистонга Хитойдан 12 та замонавий автобус келтирилди

Гулистонга Хитойдан 12 та замонавий автобус келтирилди

Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи «Trans Imkon Servis» МЧЖ томонидан Гулистон шаҳрига Хитойда ишлаб чиқарилган «Zhong Tong» русумли 12 дона автобус келтирилди.

Олиб келинган янги автобуслар Гулистон шаҳридаги йўналишларда фаолият кўрсатаётган «Isuzu» русумли автобуслар ўрнига алмаштирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, «Guliston–Terminal» МЧЖ билан худди шу русумдаги 8 дона янги автобуслар харид қилиш бўйича ҳам келишув шартномалари тузилди.
Маълумот учун, умумий ҳисобда Гулистон шаҳрига 65 дона янги автобуслар харид қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Жиззах шаҳрига ҳам Хитой давлатидан 30 дона йўловчи автобуси келтирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг