Ўзбекистонда Германияга ишга юбориладиган ҳамшираларни қайта тайёрлаш курслари йўлга қўйилади
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Германиянинг «Aconnecta» компанияси бош директорлари Анастасия Кол ва Алексей Свердлов билан учрашувда ўзбекистонликларнинг ташкилий тарзда Германияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати
Бандлик вазирлиги, «Aconnecta» компанияси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида имзоланган ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистон фуқароларини Германияга жўнаб кетиш олдидан касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда тайёрлаш бўйича лойиҳа ишга туширилади.
Лойиҳа доирасида республикамиздаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларида Германия стандартлари асосида ҳамширалар малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш курслари йўлга қўйилади. Келгуси йилда 400 нафар ҳамширани Германия клиникаларида ишлаш учун юбориш режалаштирилмоқда. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган фуқароларни Германияда муносиб иш ва яшаш шароити билан таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш бўйича икки томонлама чоралар кўрилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter