Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон давлат шифохоналари ёппасига иш ташлади

Ҳиндистон давлат шифохоналари ёппасига иш ташлади

Фото: Ritesh Shukla / Getty Images

Ҳиндистондаги барча давлат шифохоналари 2024 йил 17 августидан, шошилинч ёрдам кўрсатиладиганлардан ташқари, беморларни қабул қилишни тўхтатди.

CBS News ёзишича, шарқий Калкуттадаги RG Kar тиббиёт коллежи ва шифохонасида ишловчи 31 ёшли стажёр аёлнинг номуси топталиб, шафқатсизларча ўлдирилганидан сўнг, ҳамкасблари хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиб, тегишли ҳуқуқий меъёрлар зудлик билан қабул қилинишини талаб этишмоқда.

Ҳукумат бу талабларни бажариш учун комиссия тузилишига ваъда бериб, уларни ишга қайтишга чақирди, бироқ ваъдага ишонмаган шифокорлар иш ташлашда давом этишмоқда.

Калкуттада бошланган иш ташлаш тезда бошқа шаҳарлар ва штатлар, пойтахт Деҳлигача тарқалиб, умумиллий акцияга айланди.

Ҳатто Ғарбий Бенгалия штатининг азалий рақиб саналган икки футбол клуби ҳам ўзаро адоватни йиғиштириб, шифокорларнинг талабини бажаришни сўраб, намойишчиларга қўшилишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг