Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон Россия билан рупийда савдолашмоқчи

Ҳиндистон Россия билан рупийда савдолашмоқчи

Фото: «Caliber»

Ҳиндистон Россия билан олди-сотдини рупийда амалга оширишни келишиб олмоқчи, деб ёзди Bloomberg агентлиги.

Таъкидланишича, Ҳиндистон «Сбербанк ва «ВТБ»да сақланаётган $2 млрд эквивалентидаги рупий қийматидан фойдаланиши мумкин. Музокаралар шу ҳафтада Россия делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи давомида ўтказилади.

Bloomberg манбаси хабар беришича, рупийни рублга конвертациялаш механизми олдин қўлланган, бироқ ҳозирда, Россия валютасининг волатиллиги (ўзгарувчанлиги) боис, аҳамиятини йўқотганди. Агентлик маълумотларига кўра, йил охирига бориб Россия ҳисобларидаги рупий ҳажми, бу мамлакатдан харидлар ҳажми ортидан, $5 млрд.га етиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг