Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органлари штат-тузилмалари ҳам қайта кўриб чиқилади

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш нуқтаи назаридан самарадорлиги оширилади.
Бу борада Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликларнинг иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатлари янада кенгайтирилади.
Фармон талабларини инобатга олган ҳолда Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат-тузилмалари ҳам қайта кўриб чиқилади ва мақбуллаштирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter