Икки томонли қуёш панели чиқарилди
Мутлақо янгича — икки томонлама қуёш панели ишлаб чиқилди, унда электрод вазифасини бажарувчи углеродли нанотрубкалар олд ва орт томонларга ўрнатилди. Суррей, Кембриж, Сидиан, Чжэнчжоу университетлари ва Хитой фанлар академияси олимларидан иборат жамоа ушбу тадқиқот натижаларини Nature Communications журналида эълон қилди.
Доктор Жин Чжан (Суррей илғор технологиялар институти тадқиқотчиси) таъкидлашича, янги панел қуёш нурини ҳар икки томони билан йиға олади, табиийки, кўпроқ энергия ишлаб чиқарилади, қолаверса, бундай панелларга қуёш нури кўпроқ тушади.
Икки томонлама панелнинг ҳар квадрат сантиметри 36 мВт энергия ишлаб чиқаради, орт панел асосийси билан деярли бир хил (97 фоиз) энергия бергани диққатга сазовор.
Профессор Рави Силва (Илғор технологиялар институти директори) ва бошқа олимлар янги панел декарбонизацияни кўзлаган дунё учун янги панел аъло ечимлардан бири бўлишига умид қилишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter