Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имконияти чекланган болалар ва катталар учун 31 миллиард сўм ажратилади

Имконияти чекланган болалар ва катталар учун 31 миллиард сўм ажратилади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатга боргани хабар берилганди.

Йиғилишда айтилишича, 2022 йилда имконияти чекланган болалар ва катталарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига 31 миллиард сўм маблағ ажратилади. Бунда:

- болалар церебрал фалажи, умуртқа поғонаси касал бўлган шахсларда мустақил юриш функцияларини қайта тиклаш учун 20 дона экзоскелет;

- 880 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга замонавий пультли аравачалар;

- кўзи ожиз болалар ва катталар учун 1 минг 800 дона овозли термометр, 2 минг дона овозли тонометр, 2 минг дона Брайль алифбоси бўйича ёзув мосламалари;

- ногиронлиги бўлган шахслар фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун 6 мингта смарт-соат, шунингдек етарли миқдорда эшитиш мосламалари харид қилиш назарда тутилади.

Тиббий-ижтимоий муассасалар контингентини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни манзилли даволаш ва дам олишга йўналтириш шартлиги қатъий белгилаб қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Ижтимоий хизмат» электрон платформасини жорий йил 1 майга қадар ишга туширишни таъминлаш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг