Индонезияда Левотоби вулқони уйғонди: 10 киши ҳалок бўлди, аэропортлар ёпилмоқда
Индонезияда вулқон отилиши сабабли Нуса-Тенгара провинциясининг Флорес оролида жойлашган тўртта аэропорт вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ANTARA агентлиги хабар берди.
Мамлакатда Левотоби вулқони уйғонган. Вулқон оқибатида қайноқ лава ва қум отилмоқда, яқинда жойлашган Клатанло қишлоғига талафот етган. Кўп одамлар жароҳатланган, шулардан 10 нафари вафот этган.
Вулқон куллари самолётларнинг парвози учун хавфли, шу боис унга яқин аэропортлар фаолияти тўхтатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter