Ироқни хонавайрон қилган коррупция: 2 триллион долларлик йўқотиш
Ироқ бюджети коррупция туфайли 2003 йилдан буён 2 триллион доллардан ортиқ зиён кўрди. Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг маслаҳатчиси Мунир Ҳаддод маълум қилди.
Ўтган якшанба куни коррупцияга алоқадор 47 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Улар орасида давлат амалдорлари ва парламент аъзолари ҳам бор.
«Ҳибсга олинганлардан бирининг рафиқаси 50 миллион долларга квартира сотиб олган. Ўзи ёки қариндошлари номига расмийлаштирилган 50 тадан ортиқ квартирага эга бир неча амалдорнинг ҳам қўлига кишан тақилди», — деди Мунир Ҳаддод INA агентлигига берган интервюсида.
Таъкидланишича, ҳибсга олинганлар сони тобора ортмоқда, чунки коррупцияга қарши амалиётлар ҳар куни ва мутлақо махфийлик шароитида ўтказилмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси баҳосига кўра, Ироқ иқтисодиётининг 2026 йилдаги ҳажми 264,8 миллиард доллар бўлади. Коррупция орқали талон-торож қилинган 2 триллион доллар эса мамлакатнинг қарийб саккиз йиллик иқтисодий маҳсулотига тенг.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter