Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исландия расман тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтади

Исландия расман тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтади

Фото: Топор Live

Исландия расман тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтади — ушбу тажриба шарофати билан «Музлик ўлкаси» Европанинг энг тез ўсаётган иқтисодиётларидан бирига айланди.

2020-2021 йилларда мамлакатнинг 51 фоиз аҳолиси иш ҳақи ўзгартирилмасдан тўрт кунлик иш тартибига ўтказилди. Натижада иқтисодиёт ўсиши кузатилиб, ишсизлик даражаси Европадаги энг қуйи поғоналаргача тушди.

Экспертларга кўра, тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтилганидан сўнг меҳнат самарадорлиги илгаригича қолди, ҳатто аксарият йўналишларда яхшиланди. Ишчи-ходимлар турмуши ижобий томонга ўзгарди: стресс ва ишда «куйиш» ўрнини соғлом ҳаёт, иш ва шахсий турмуш ўртасидаги мувозанат эгалламоқда.

Тажриба кутилганидан кўпроқ натижа бергач, Исландия тўлиқ тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтишга қарор қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг