Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ислом Иброҳимов қидирувга берилди

Ислом Иброҳимов қидирувга берилди

Бизнес-тренер Ислом Иброҳимов қидирувга берилди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайтининг қидирувдаги шахслар бўлимида эълон пайдо бўлди

Қайд этилишича, Ислом Иброҳимов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни (фирибгарлик, жуда кўп миқдорда) содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган.

Ислом Иброҳимов Business Invest номи билан бизнесга ўргатувчи марказ очиб, тадбиркорларга бизнесни ривожлантиришни ўргатиш билан шуғулланган. Шунингдек, YouTube'даги саҳифаси орқали турли мотивацион видеолари билан танилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг