Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испанияда 46 даражали жазирама рекорди ўрнатилди

Испанияда 46 даражали жазирама рекорди ўрнатилди

Фото: Depositphotos

Испаниянинг Уэлва провинциясида жойлашган Эл-Гранадо шаҳрида ўтган шанба куни 46 даража иссиқ ҳарорат қайд этилди, деб хабар берди Bild нашри. Испанияда метеокузатувлар тарихида июн ойида бунчалик жазирама кузатилмаган.

Мамлакатнинг Aemet метеорология агентлиги хабар беришича, олдинги рекорд — 45,2 даража иссиқ 1965 йил июнида Севиляда қайд этилган.

Шунингдек, шанба куни Испаниянинг бошқа жойларида ҳам жазирама ҳукм сурди:

  • 44,0 °C — Монторо (Кордова),
  • 43,9 °C — Фуэнтес-де-Андалусия,
  • 43,5 °C — Морон-де-ла-Фронтера ва Алкончел,
  • 43,4 °C — Андухар

Аномал жазирама камида сешанбагача чўзилиши кутилмоқда. Aemet маълумотига кўра, шанбадан якшанбага ўтар кечаси Гран-Канариянинг айрим жойларида ҳарорат 30 даражалан пастламаган. Пиреней яриморолининг айрим ҳудудларида тунги энг паст ҳарорат 28 даражасини ташкил этган.

Италия, Франция, Португалия ҳам жазирамадан азият чекмоқда, Германияда эса келаётган чоршанба куни ҳаво ҳарорати 40 даражагача юқорилиши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг