Испанияда пишлоқ уй нархида сотилди

Испаниялик Анхел Диас Эрреро тайёрлаб, 10 ой ғорда сақлаган Cabrales пишлоғи Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.
UPI ёзишича, испан пишлоғи DOP Cabrales танловида «Энг яхши пишлоқ» номинацияси ғолиби бўлган. Кейин бу пишлоқ кимошди савдосига чиқарилди.
Сигир сутидан тайёрланган 2,27 кг оғирликдаги пишлоқ денгиз сатҳидан 1 500 метрдан баландроқ тоғдаги ғорда — табиий шароитда 10 ой давомида етилган. Ана шу шароит сабабли пишлоқ ўзига хос ўткир ва хушбўй таъмга эга бўлди.
Нашр ёзишича, Испаниядаги танловда юқори баҳоланган Cabrales аукционда El Llagar de Colloto ресторани томонидан 42 минг долларга сотиб олингани учун энг қиммат пишлоқ сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter