Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ғазоликларга қарши энг қабиҳ қуролни ишга солади

Исроил ғазоликларга қарши энг қабиҳ қуролни ишга солади

Фото: Anadolu Ajansı

Исроил фаластинликларни Ғазо секторидан чиқариб юборишнинг сўнгги воситаси сифатида очарчиликдан фойдаланмоқчи.

Май ойи бошидан секторга инсонпарварлик ёрдами етказилиши бутунлай тўхтатилди. Энди эса Исроил америкалик пудратчилар воситасида Ғазода озиқ-овқат тақсимланиши ва назорати бўйича яна бир қабиҳ режасини амалга оширмоқчи.

«Ҳаммаёқда чодирлар ўрнатилади, тиббий марказ ва мактаблар номига ишлайди, уларни Исроил армияси назорат қилади. Иснсонпарварлик ёрдами энг минимумга туширилади. Фаластинликлар учун шунчалик оғир шароит юзага келтириладики, аксарияти бу ердан бош олиб кетишга мажбур бўлади», — деб ёзди The National.

Режага май ойи охиридан, яъни Доналд Трампнинг Яқин Шарққа ташрифидан сўнг киришиш мўлжалланган. Унга кўра, Ғазога ҳар куни озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж моллари ортилган 60 тагача юк машинаси киритилади. Бу секторга ўт очиш тўхтатилишига қадар киритилган кунлик ёрдам ҳажмининг 10 фоизидан ҳам камдир.

Исроил фаластинликларга қарши «калорияларни ҳисоблаш» сиёсатини Ғазо қамал қилинган 2007-2010 йилларда ҳам қўллаган. Ўшанда исроил сиёсатчилари ҳар бир ғазолик учун кунига 2279 килокалория етарли деган хулосага келишган: аёллар учун кунлик норма — 2200–2400 килокалория, эркаклар учун — 2500–2800 килокалория. Исроил бу меъёрлар кунлик таъминотни чеклашда қўлланилмаганини таъкидлайди, бироқ ўша пайтдаги бош вазир Эҳуд Олмертнинг қуйидаги сўзлари ҳамон кўпларнинг ёдида: «Исроил сиёсати фаластинликларни очликдан ўлдиришга эмас, балки уларни доим оч қолдиришга қаратилган».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг