Исроил зарбаси сабаб Ғазода 40 нафарга яқин киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога зарбалари оқибатида 40 га яқин одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.
Ғазо қутқарув хизматлари маълумотларига кўра, жасадлар етти хил жойда топилган.
Хабарларга кўра, зарбалардан бирида Ғазо марказидаги гавжум бозорда ҲАМАС полицияси патрулини нишонга олинган. Ҳужум оқибатида 18 киши ҳалок бўлган.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, полиция дрон ҳужуми пайтида гуманитар ёрдамнинг талон-тарож қилинишини тергов қилган.
Исроил ҳарбийлари ҳозирча бу хабарларга изоҳ бермаган.
Миср ва Қатарнинг Ғазода ўт очишни тўхтатишга воситачилик қилиш учун дипломатик ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Эрон томони Исроил зарбалари сабаб 606 киши ўлгани ҳақида хабар берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter