Исроилдаги ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси ҳозирги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият туфайли Исроил ҳаво фазоси вақтинча ёпилганлигини маълум қилмоқда.
Ушбу мамлакатдаги фуқароларидан эса шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Элчихонага жиддий ва зарур эҳтиёжсиз келишдан тийилиб туришларини қатъий тавсия қилган.
«Бугун Исроил ҳудудига кучли ракета ҳужумлари кузатилиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан ўз хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида эҳтиёт чораларини кўришингизни ва Исроил Фронт орти қўмондонлиги томонидан берилган кўрсатмаларга қатъий амал қилишингизни сўраймиз.
Сизнинг қулайлигингиз учун Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари доимий равишда фаолият кўрсатмоқда», – дейилади ахборотда.
Дипломати идора алоқа учун қуйидаги рақамларни қолдирган:
- 03-672-2466
- 03-672-2371
- 03-758-5075
- 03-758-5076
Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:
- +972 54 485 1397


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter