Исроилнинг Эронга қарши амалиёти қанча давом этади?

Исроил икки ҳафта давомида Эронда операция ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар бермоқда.
Мамлакат юқори мартабали мулозимининг WSJ нашрига айтишича, Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига қарши операцияси тугалланмаган, чунки мамлакат раҳбарияти буни 14 кунга режалаштирган.
WSJ таъкидлаганидек, бу вақт оралиғи таҳлилчиларнинг прогнозларига мос келади, чунки бир кунда бир зарба тўлқини Эрон ядровий дастурига етарли даражада зарар етказа олмайди. Бундан ташқари, Исроил Эроннинг объектлари, раҳбарияти ва арсеналига бир вақтнинг ўзида зарба бериш ва шу билан жавоб зарбаси эҳтимолини чеклаш учун Эронда кенг қамровли ҳаракат қилмоқда.
Исроил бу ёндашувни Ливанда, 2024 йилнинг кузида, эронпараст Ҳизбуллоҳ гуруҳининг қуроллари ва инфратузилмасини йўқ қилганда, шунингдек, раҳбариятини ҳам йўқ қилганда қўллаган.
Исми ошкор этилмаган расмий WSJ билан суҳбатда айтганидек, Эрон билан ҳозирги можаро худди шу тарзда якунланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter