Истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар 1,5 фоизга қимматлади

Май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,5 % га ошган.
Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди. 2025 йилнинг май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,5 % га қимматлашган.
Истеъмол секторидаги нархлар 2025 йилнинг май ойида йиллик ИНИ 108,7 % ни ташкил этиб, жорий йилнинг апрель ойига (110,1%) нисбатан 1,4 фоиз бандга пасайди.
2025 йилнинг май ойида истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,8 % га пасайди, ноозиқ-овқат товарлари 1,7 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 5,9 % га ошгани кузатилган.
Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 170 мингга яқин нархлар қайд этилган.
420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter