Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT соҳасидаги ёш истеъдодларга совринлар берилди

IT соҳасидаги ёш истеъдодларга совринлар берилди

IT ва дастурлашга иштиёқи бор ёшлар учун ASTRUMHACK 2022 хакатонининг натижалари сарҳисоб қилинди. Пешқадам жамоалар 45 миллион сўмлик соврин жамғармасини ўзаро бўлишди ва қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва кўнгилочар соҳаларда қўлланилиши мумкин бўлган рақамли ечимларни яратишди. Хакатон ташкилотчилари ва ҳамкорлари: Astrum IT -Академияси, VEON Group телекоммуникация холдинги, Beeline Uzbekistan рақамли оператори, IT Park ва Mountain Dew.

Astrum академиясида бўлиб ўтган хакатон 90дан зиёд жамоани бирлаштирди. Улар турли соҳалардаги бизнес муаммоларини ҳал қила олувчи рақамли маҳсулотларни ишлаб чиқишлари керак эди. Ярим финалга 50га яқин лойиҳа танлаб олинди. Энг яхши 10 нафар иштирокчи финалда пул мукофотлари ва ҳамкорларнинг қимматбаҳо совғалари учун курашишди.

Биринчи ўрин, 20 миллион сўм мукофот ва Beeline Uzbekistan'дан учта iPad фермер хўжалиги учун Agro Dash рақамли тизимини ишлаб чиққан Phoenix жамоасига тақдим этилди. «Кумуш» ва 15 миллион сўмлик мукофотни Avokado жамоаси - офлайн кўнгилочар жойларни топиш учун ечим Where to go! лойиҳаси билан қўлга киритишди. Учинчи ўринни Sehriyo жамоаси эгаллади. Уларга Sehriyo Capsule 10 миллион сўмлик совринни олиб келди – бу ақлли қути смартфон билан биргаликда дори ичиш вақти келганини унуттирмайди. Тадбир сўнггида, ҳакамлар ҳайъати аъзолари – VEON гуруҳи экспертлари хакатон иштирокчилари учун маҳорат дарслари ўтказдилар.

«Бу ёшлар ҳақиқатан ҳам сунъий интеллект ва машинани ўрганиш қандай ишлашини ва бу ерда, Ўзбекистон бозорида қандай қўлланилишини яхши билишади. Ғолибларга ёш қиз бошчилик қилди, у ажойиб жамоани бирлаштирган ҳолда, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун сунъий интеллект маҳсулотини тақдим этди. Ўзбекистонда шундай ёрқин мутахассислар пайдо бўлаётгани қувонарли. Ишончим комилки, уларнинг республикада ёрқин рақамли келажакни қураётган компаниямиз билан умумий жиҳатлари кўп!» – деди VEON гуруҳининг рақамли маҳсулотлар директори Жорж Хелд.

«Ёшлар билан суҳбатлашиш жуда ёқимли бўлди. Beeline ўз касбига чин дилдан иштиёқли «кўзлари ёниб турган одамларни» қадрлайди. Бунда хакатон иштирокчилари бизга ўҳшайди. Ёшларга имкон қадар тезроқ мутахассис бўлишларини ва бир кун келиб, бизнинг мутахассисларимиз билан ҳамкорликда мамлакат аҳолиси учун фойдали ишларни амалга оширишларини чин дилдан тилаб қоламан», — дея воқеани шарҳлади Beeline Бош директори Анджей Малиновски.

«600 дан зиёд хакатон иштирокчилари замонавий Ўзбекистонда IT-соҳаси машҳурлигининг шубҳасиз кўрсаткичидир. Шуниси ҳам муҳимки, кўплаб жамоалар қисқа вақт ичида ҳақиқий ишлайдиган рақамли ечимларни яратишга муваффақ бўлишди. Демак, мамлакатимиз рақамли иқтисодиёти ажойиб истиқболга эга!» – дея хулоса қилди Astrum IT Akademy асосчиси Ботир Арифжонов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг