Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига янги директор тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Шакирова Севара Баходировна Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган Севара Шакирова 2012-2019 йилларда Филология фанларига ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи, 2019-2022 йилларда Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда директор ўринбосари, 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ижрочи директор лавозимларида ишлаган.
2023-2024 йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи вазифасида иш олиб борган.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter