Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Июль ойи сўнгги 150 йил ичидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди – мутахассис

Июль ойи сўнгги 150 йил ичидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди – мутахассис

Ўзбекистоннинг Самарқанд, Термиз каби йирик таянч кузатув пунктларида июль ойи ўртача ойлик ҳаво ҳарорати кузатувлар бошланган даврдан бошлаб энг юқори қийматга етди.

Бу ҳақда об-ҳаво кузатувлари бўйича мутахассис Эркин Абдулаҳатов маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Самарқанд ва Термизда ой давомидаги 3 та иссиқ ҳаво оқими 2021 йилдаги рекорд даражадаги энг иссиқ ойлардан камида 0,2 даража юқори иссиқ бўлишини таъминлаган.

Фарғона шаҳрида эса 2023 йилдаги энг иссиқ июль ойи (+29.8 даража) жорий июлда ҳам такрорланди.

«Пойтахтда жорий июль кузатувлар бошланган 1868 йилдан буён иккинчи энг иссиқ июль бўлди. Тошкентда 18 июлдан 23 июлга қадар мунтазам ҳар куни максимал ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +42 даража ва ундан бироз паст кузатилди. Ойнинг 4-санасидаги +43,5 даража иссиқ ҳарорат пойтахтда ўтган ойдаги энг юқори қиймат бўлди.

Июль — шундоқ ҳам республикадаги энг иссиқ ой ва у яқин 1,5 асрдаги энг иссиқ июль каби ўтганини аҳоли ўз танасида ҳис қилди. Жазирама кунлар кишилар ҳафсаласини пир қилди. Уйқу, овқатланиш режимини бузиб ташлади. Кўпчилик бош оғриқ, камқувватлилик сабаб, ўзига янги-янги касалликларни (айниқса қон босими) орттириб олди», – деб ёзади мутахассис.

Маълум бўлишича, «Метеожурнал» Туркманистон пойтахти Ашхабодда ҳам ўтган июль ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлганини эълон қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг