Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон банки Қорақалпоғистонга 5 млн доллар миқдорида грант маблағлари ажратади

Жаҳон банки Қорақалпоғистонга 5 млн доллар миқдорида грант маблағлари ажратади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикасидаги вакиллари Пьер Гербер, Преслава Ненова ва Албан Беллингезларни қабул қилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Жаҳон банки грант маблағларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз, шу йилнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратилиши белгилаб олиниб, ноябрь-декабрь ойларида ушбу маблағлар ҳисобидан қорамолларнинг наслини яхшилаш мақсадида эмбрион ишлаб чиқарувчи лаборатория асбоб-ускуналари олиниб, ҳайвонларни идентификация қилиш учун 110 та планшет, 18 та компьютер, чорва ҳайвонларини идентификация қилиш учун 3 миллион 282 мингдан зиёд биркалар билан таъминланади.

Шунингдек, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, ветеринария сервис хизматини яхшилаш мақсадида 2 та махсус дезинфекция автомобили, 5 тонналик – 1 та, 1 тонналик – 13 та музлаткичли камера ҳамда 53 та музлаткич, 16 та компьютер ва 16 та принтер билан таъминлаш белгиланмоқда.

Учрашувда чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Жаҳон банки томонидан 2,8 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилганлиги таъкидланиб, шу билан бирга, 44 миллиард сўмлик кредитлар ажратилиши режалаштирилганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг