Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонда 152 миллион нафар бола қулларча ишлатилмоқда

Жаҳонда 152 миллион нафар бола қулларча ишлатилмоқда

Нигерияда асирликдан озод этилган болалар.

Фото: «UNICEF Nigeria»

Жаҳон бўйича ёши етмаган 152 миллион нафар бола қулларча ишлатиляпти. Бу ҳақда «Дойче Велле» БМТнинг Болалар жамғармасига асосланиб хабар берди.

ЮНИСЕФ хомчўт қилишича, ана шунча боланинг 72 миллион нафари Африкада, 62 миллион нафари Осиёда яшайди. Болаларнинг 70 фоизидан кўпроғи қишлоқ хўжалиги ва ҳаёт учун хавфли шароитларда ишлатилмоқда.

Ғишт заводида ишловчи афғон қизи. Фото: «Синьхуа»

Эксплуатация қилинаётган болалар сони 2000 йилдан 2016 йилгача оралиқда 100 миллион нафарга озайганди. Бироқ охирги уч йилда шу суръат сусайиб кетаётгани ЮНИСЕФни ташвишлантирмоқда.

Болаларни меҳнат ботқоғидан халос қилиш учун мактаб таълимини кенгроқ жорий этиш ва ривожлантириш керак, дейишмоқда жамғарма вакиллари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг