Жаҳонда энг кўп сотилаётган автомобиллар аниқланди
Жаҳонда энг кўп сотилаётган автомобиллар рейтингини тузган Focus2move консалтинг компанияси кузатувларига кўра, электромобиллар савдоси сезиларли даражада ошган.
Масалан, 2021 йилга нисбатан 22 поғона юқорилаган Tesla Model Y 4-ўринни эгаллади (513 мингта электромобил сотилди).
2022 йилда энг кўп сотилган автомобил — Toyota Corolla (840 мингта машина).
Иккинчи ўринда — Toyota RAV4 кроссовери (654 мингта), учинчи — Шимолий Америкада оммалашган Ford F-Series пикапи.
Мавзу доирасида: Янгиланган Toyota RAV4 кроссоверлари энди Қозоғистонга тўғридан-тўғри Япониядан келтирилади.
Етакчи ўнликка, шунингдек, Tesla Model 3 (5-ўрин), Toyota Camry, Honda CR-V, Chevrolet Silverado, Ram, Toyota Hilux пикаплари ҳамда Hyundai Tucson кроссовери кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter