Жаҳонда коронавирусни юқтирганлар сони 5,5 миллион нафардан ошди

«Worldometer» маълумотига кўра, 25 май санаси айни соатларида жаҳонда коронавирусни юқтирганлар сони 5 520 738 нафарга етди.
Солиштириш учун: Финляндиянинг аҳолиси — 5 млн. 526 минг киши, Норвегияники — 5 млн. 511 минг киши.
Беш ярим миллиондан ортиқ беморнинг 347 015 нафари (6,3 фоиз) вафот этди.
2 млн. 313 минг 223 нафар бемор соғайиб кетди — 41,9 фоиз.
2 млн. 860 минг 500 нафар бемор даволанмоқда — 51,8 фоиз.
Коронавирус энг кўп тарқаган икки минтақа — Европа ва Шимолий Америкага инфекция юқтириш ҳолатларининг салкам 70 фоизи тўғри келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter