Жанлуижи Буффон: «Финалда муносиблар ғалаба қозониши керак»

Италия футболи афсонаси Жанлуижи Буффон 31 май куни бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финали ҳақида фикр билдирди.
«Финалда муносиблар ғалаба қозониши керак. Бу сафар ПСЖ ва «Интер»дан ким муносиб бўлса, ўша ғалаба қозонади.
Мен Чемпионлар Лигаси финалида уч марта мағлуб бўлдим. Уларнинг ҳеч бирида биз ғалабага лойиқ эмасдик. «Реал»га қарши ўйинда мағлубиятга лойиқ эдик. «Барселона»га қарши эса имкониятимиз бор эди.
Албатта, «Ювентус» мухлислари учун ачинарли. Аммо бу мен учун ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Демак, ўша пайтда бошқалар биздан кучлироқ эди,» - дейди собиқ дарвозабон «Tutto Mercato» нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун италиялик дарвозабон 2018-2019 йилги мавсумни ПСЖ сафида ўтказган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter