Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жаноб Президент, уйғонинг!» Байденнинг «қилиғи» яна кулгуга сабаб бўлди

«Жаноб Президент, уйғонинг!» Байденнинг «қилиғи» яна кулгуга сабаб бўлди

Фото: «U-f.ru»

AҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Нафтали Беннет билан матбуот анжумани пайтида ухлаб қолди. Бу ҳақда Middle East нашри хабар бермоқда.

Twitterда AҚШ президенти Жо Байденнинг Исроил бош вазири Нафтали Беннет билан учрашувдаги ғайриоддий хатти-ҳаракатлари муҳокамаси тобора кучайиб бормоқда.

Фойдаланувчилар америкалик раҳбар музокаралар чоғида ухлаб қолганига ишончлари комил. Учрашувнинг видео лавҳаларини AҚШ Вакиллар палатаси Миннесота штатининг 5-сайлов округидан номзод қилиб кўрсатган Сисели Дэвис Twitterга жойлаштирган.

«Кекса Байден исроиллик ҳамкасби гапираётганда ухлаб қолди», — дейди Hande Gülbahar фойдаланувчиси.

«Жаноб Байден, ёнингизда Исроил Бош вазири ўтирганига нима дейсиз?» — дея ҳазиллашди Murat Aslan.

Баъзи шарҳловчилар Беннет ҳам ухлаб ётган Байденга эътибор қаратганини ва унга ёрдам беришга қарор қилганини тан олишди.

«Дастлаб Беннет гапира бошлади, вазиятни ўнглаш учун тўғридан-тўғри камераларга қаради, кейин эса Байденни уйғотиш учун овозини кўтарди», — дейди Fatih Tüfekci.

«Отахон, ҳазиллашяпсизми? Сайлов пайтида Трамп уни уйқучи Жо деб бежизга айтмаган экан-да», — деб таъкидлайди The Dark Knight.

CNN мухбири Дэниел Дэйл Twitterда ухлаб ётган AҚШ президенти ҳақидаги хабарни «бемаънилик» деб атади. Унинг сўзларига кўра, Байден нафақат уйғоқ, балки суҳбатдошига «дарҳол жавоб қайтарган».

Оқ уй матбуот хизмати хабар беришича, учрашувда икки давлат раҳбарлари давлатлараро муносабатлар ва Яқин Шарқдаги хавфсизлик муаммосини муҳокама қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг