Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда 42 туп қайрағоч кесиб кетилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жиззахда 42 туп қайрағоч кесиб кетилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги «Ювест тоғ» фермер хўжалиги дала майдони четига иҳота мақсадида экилган 42 туп ўсишдан тўхтамаган қайрағоч дарахтлари кесиб кетилган.

Вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълумотига кўра, дарахтлар жорий йилнинг 11 январида мазкур фермер хўжалигининг иш юритувчиси 1988 йилда туғилган Ж.Ж исмли фуқаро томонидан кесиб олинган.

«Ҳукуматнинг 2022 йил, 22 августдаги 464-сонли қарорининг 4-иловасига асосан қайрағоч дарахтларининг ноқонуний кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 224 млн 400 минг миқдорида зарар етказилган.

Пахтакор тумани прокуратураси фуқаро Ж.Ж. га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатди. Тергов ишлари давом этмоқда», – дейилади расмий маълумотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг