Жиззахда аёллар сумкасидан 220 миллион сўмлик тилла ўғирланди
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Х. ички ишлар органларига мурожаат қилди.
У аризасида Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган дўконидаги аёллар сумкасида бўлган 220 миллион сўмлик 29 жуфт тилла зирак, 20 дона тилла узук, 6 дона тилла занжир ва 2 дона кулон ўғирланганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги 3-мавзеда яшовчи, турмушидан ажрашган М.Б. томонидан содир этилгани аниқлангани.
Тақинчоқларнинг барчаси гумонланувчидан ҳужжатлаштириб олинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter