Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда «BYD» ва «Volkswagen» автомобиллари ишлаб чиқарилади

Жиззахда «BYD» ва «Volkswagen» автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ҳукуматнинг айрим ҳудудлар иқтисодий базасини «яшил» иқтисодиёт тамойилларидан келиб чиқиб диверсификациялашга доир қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, бу борада «Йўл харитаси» тасдиқланади ва унда ҳудудларни кластер ёндашуви асосида соҳалар бўйича ривожлантириш, инновацион ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, фаолиятни рақамлаштиришни қўллаб-қувватловчи инфратузилма яратилади.

Шунингдек, табиий ресурсларга асосланган тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича пилот лойиҳалари ва «яшил» тадбиркорлик ҳамда табиий ресурсларга асосланган тадбиркорлик фаолиятларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

«Йўл харитаси»га кўра 2023 йилнинг декабрига қадар «Жиззах автомобиль заводи» «Volkswagen» русумли автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этади.

2024 йилнинг апрелига қадар эса «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида «BYD» бренди остида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг