Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кучли дорилар сотаётган шахс тезкор тадбирда ушланди

Кучли дорилар сотаётган шахс тезкор тадбирда ушланди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Жиззах вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғаллаорол туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Б.Р. фуқаро М.Х.га 12 қути кучли таъсир этувчи дори воситаларини 3,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг