Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жонни Деппни хотин кишига алмаштиришди

Жонни Деппни хотин кишига алмаштиришди

Фото: «24tv»

Таниқли Ҳолливуд юлдузи Жонни Депп фаолиятидаги «қора кунлар»ни бошдан ўтказяпти. У яқингинада «Кариб денгизи қароқчилари»даги Жек Читтак ролидан айрилганди, энди бўлса «Кўринмас одам»дан «бадарға қилишди». Бу ҳақда «DC» хабар берди.

«Universal» кинокомпанияси бу қарорни изоҳлашича, «Кўринмас одам» муаллифлари фильм моҳиятини кескин ўзгартиришган. Энди бош қаҳрамонни хотин киши ўйнайди. Тахминлар йўқ эмас, катта эҳтимол билан бу — Элизабет Мосс.


Мавзуга оид: Жонни Депп собиқ хотинидан 50 миллион доллар ундирмоқчи


Эслатиб ўтамиз, «Қароқчилар»дан ҳайдалишида тушум камайиб кетгани ва Деппнинг ёши ўтиб қолгани (актёр бу йил 56 га тўлади) баҳона қилинганди. Студия бу фильм устида ҳам иш бошлаш арафасида. Айтишларича, мазкур киноасар бош ролига ҳам аёл киши таклиф этилади.

«Кўринмас одам» фильми премьераси 2020 йилга мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг