Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Euronews'нинг Тошкентда офис очиш режасини олқишлади

Президент Euronews'нинг Тошкентда офис очиш режасини олқишлади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Euronews" медиа холдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгасни қабул қилди.

Ушбу етакчи компания билан ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, "Euronews"нинг кенг аудиториясини Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси, мамлакатда рўй бераётган муҳим сиёсий-иқтисодий жараёнлар, шунингдек, унинг инвестицион ва туризм салоҳияти тўғрисида хабардор қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари қўшма ахборот лойиҳаларини амалга ошириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларни, шунингдек, "Euronews" Тошкент шаҳрида ўз офисини очишни режалаштираётганини олқишлади.

"Euronews Academy" дастури доирасида ўзбекистонлик журналистларни илғор профессионал стандартлар асосида ўқитиш режалари қўллаб-қувватланди.

Барча истиқболли йўналишлар бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида қўшма "йўл харитаси"ни тайёрлашга келишиб олинди.


 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг