Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камчаткада ва Курил оролларида 7,5–7,9 балли зилзила содир бўлди

Камчаткада ва Курил оролларида 7,5–7,9 балли зилзила содир бўлди

Камчатка соҳиллари яқинида магнитудаси 7,5 балли зилзила содир бўлди. Авачин кўрфази қирғоқларида цунами хавфи эълон қилинди, деб хабар берди «Россия ФА Ягона геофизика хизмати».

Мамлакат ФВВ хабарига кўра, Петропавловск-Камчатский шаҳрининг айрим ҳудудларида магнитуда 7-8 баллни ташкил этган.

Камачатка жанубида, Курил оролларида жойлашган Северо-Курильскда эса 7,9 магнитудали ер силкиниши қайд этилган, цунами хавфи эълон қилиниб, аҳолини эвакуация қилиш бошланган. Бу ҳақда Сахалин губернатори Валерий Лимаренко баёнот берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг