Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карантин зоналарида узлуксиз алоқа таъминланади

Карантин зоналарида узлуксиз алоқа таъминланади

Карантинга олинган тиббиёт муассасаларида телекоммуникация тизими билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Бугунги кунда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида карантинга олинган фуқароларни сақлаш учун мўлжалланган махсус шифохона қурилмоқда. Айни пайтда мазкур ҳудудда биринчи қисм қуриб битказилди ва чет элдан келган 650 нафар юртдошларимиз жойлаштирилди.

Бу борада Вазирлик ходимлари ҳам мазкур ишларга жалб қилиниб, ҳудуддаги барча объектларни телекоммуникация тизимларига улаб узлуксиз алоқа билан таъминлаш ишларни амалга оширмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг