Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга идоралар рўйхати чиқди

Давлат қабул комиссияси иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалар (88 та ташкилот) рўйхатини тасдиқлади.
Бундай фуқаролар суҳбат натижаларига кўра, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Мазкур тоифадаги талабгорлар 2025 йил 1 августдан 15 августгача (шу куни ҳам) Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.
Бундан ташқари, хотин-қизлар учун қўшимча 4 мингта давлат гранти квотаси ҳам ҳудудлар кесимида тақсимланди:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 284;
- Андижон вилояти — 312;
- Бухоро вилояти — 180;
- Жиззах вилояти — 233;
- Қашқадарё вилояти – 337;
- Навоий вилояти — 196;
- Наманган вилояти — 382;
- Самарқанд вилояти — 508;
- Сурхондарё вилояти — 318;
- Сирдарё вилояти — 140;
- Тошкент вилояти — 218;
- Фарғона вилояти — 529;
- Хоразм вилояти — 275;
- Тошкент шаҳри — 88.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter