Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келаси мавсум Чемпионлар лигасида Англиядан 6 та жамоа иштирок этиши аниқ бўлди

Келаси мавсум Чемпионлар лигасида Англиядан 6 та жамоа иштирок этиши аниқ бўлди

Аввалоқ УЕФА кейинги мавсум Англиядан 5 жамоа ЕЧЛда иштирок етишини маълум қилган эди. Кеча «Тоттенҳем» ва «Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси финалига чиққандан сўнг кейинги мавсум ЕЧЛда АПЛдан 6 жамоа иштирок этиши аниқ бўлди. Сабаби ЕЛ ғолибига автоматик ЕЧЛ йўлланмаси тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, агар ЕЛ ғолиби ўз чемпионатида ЕЧЛ йўлланмаси зонасида туриб ЕЛ ғолиби бўлса, қўшимча йўлланма куйиб кетади, мисол учун МЮ АПЛда 5-ўринда туриб ЕЛни ютса, 6-ўриндаги жамоага ЕЧЛ йўлланмаси берилмайди. Қачонки ЕЛ ғолиби ўз чемпионатида ЕЧЛ йўлланмаси тақдим этиладиган ўриндан пастда бўлса бу қоида ишлайди. 

Маълумот учун, ҳозирда МЮ ва «Тоттенҳем» АПЛда 15- ва 16-ўринларда бормоқда ва қолган турлардаги ҳар қандай ғалаба уларни ЕЧЛ йўлланмаси бериладиган худудга олиб чиқмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг