Келгуси етти йилда туман ва шаҳарларда 700 та янги поликлиника қурилади

Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашув чоғида тиббиёт соҳасидаги режалар ҳақида тўхталди.
«Келгуси етти йилда туман ва шаҳарларда 700 та янги поликлиника ташкил этилади. Бу орқали, 3 миллион аҳолимиз учун бирламчи тиббий хизматлар янада яқинлашади.
Шунингдек, бирламчи бўғиндаги барча оилавий шифокор пунктлари, поликлиника ва шифохоналар таъмирланиб, фильтрланган ичимлик суви ва иссиқ сув билан тўлиқ таъминланади.
Гемодиализ бўлимлари сони 2 карра кўпайтирилиб, 200 тага етказилади. Бу орқали барча туман ва шаҳарлар мазкур хизмат билан қамраб олинади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, номзоднинг таъкидлашича, ҳар йили 1 миллион аҳоли жигар циррозига олиб келувчи гепатит «Б» ва «С» бўйича скринингдан ўтказилади, гепатит «С»га чалинган беморлар тўлиқ давлат ҳисобидан даволанади.
Барча туман ва шаҳарларда хусусий шериклик асосида МРТ ва МСКТ йўлга қўйилади. Бунинг учун, 100 миллион доллар инвестиция йўналтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter