Кейинги ўқув йилидан дарс соатлари қисқартирилади

Халқ таълими вазирлиги 2019 йил 1 августга қадар Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда умумий ўрта таълимнинг амалдаги таянч ўқув режасини қайта кўриб чиқади.
Бу ҳақда «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида сўз юритилган.
Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб амалдаги ўқув режасини 10 фоизга қисқартириш ҳамда мазкур фанлар бўйича дарс соатлари қисқартирилган мутахассисларни талаб юқори бўлган бошқа ўқув фанларига бепул қайта тайёрлаб ўтказади.
Шунингдек, Молия вазирлиги ушбу қарор ва дастурларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағларни 2018 йил учун ажратади ҳамда 2019 йилдан бошлаб Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter